Французские правоохранители в Лилле

Charlie Hebdo карикатуралари учун қасос: Парижда ўқитувчи бошидан жудо қилинди

1028
 Маълум бўлишича, ўқитувчи сўз эркинлиги бўйича муҳокамалар вақтида синфда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг кулгили карикатураларини намойиш қилгани учун ундан шу тарзда қасос олинган

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин комуннасида 18 яшар маҳаллий яшовчилардан бири кўчада тарих фани профессори Буа-д'Ольн Сэмюэль П.ни бошини танасидан жудо қилди. 

Маълум бўлишича, ўқитувчи сўз эркинлиги бўйича муҳокамалар вақтида синфда Charlie Hebdo журналида эълон қилинган пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)ни таҳқирловчи карикатураларни намойиш қилгани учун ундан шу тарзда қасос олинган.

Ҳодиса 16 октябр куни кундузи рўй берган. Хабарларга кўра, мактаб ўқувчиларининг бирининг отаси ўқитувчига кўчада ошхона пичоғи билан ҳамла қилган.

ОАВларда келтирилишича, қотил асли москвалик бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу маълумот ҳозирча ўзининг расман тасдиғини топмаган. Россия элчихонаси гумонланаётган шахс бўйича маълумотларга эга бўлиш учун француз ҳукуматига расмий мурожаат юборган.

Қотилликда гумонланган шахс полиция ходимлари томонидан қўшни Эраньи комуннасида отиб ташланган. Қотиллик иши терговига прокуратуранинг аксилтеррор бўлими ҳам жалб қилинган. РИА Новости хабарига кўра, ҳозирда ўқитувчининг ўлдирилиши муносабати билан олиб борилаётган тергов ишлари доирасида тўрт шахс ҳибсга олинган. Улар ўқитувчини ўлдирган қотилнинг яқин танишлари эканлиги айтилмоқда.

Қотиллик юз берган комуннага қатор вазирлар ҳамроҳлигида етиб келган Франция президенти Эммануэль Макрон юз берган ҳодисани теракт, дея атаган.

1028
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

AstraZeneca вакцинаси синовларида қатнашган кўнгилли вафот этди

108
Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бразилия соғлиқни назорат қилиш бўйича миллий агентлиги - Anvisa - Британия AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университетининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларида иштирок этган Бразилия фуқароси вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Назорат органи баёноти G1 порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

AstraZeneca G1га вакцинани синовдан ўтказган кўнгилли ўлими бўйича расмий позицияга эга эмаслиги ва ушбу маълумотга изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Anvisa маълумотига кўра, вакциналар синови хавфсизлигини баҳолаш бўйича халқаро қўмита ушбу ҳодиса бўйича ўтказилган тергов ишларидан айрим маълумотларни тақдим этган ва синовларни давом эттириш таклифини илгари сурган.

Бразилия ОАВлари "халқаро суриштирув билан боғлиқ манбаларга таяниб" хабар беришларича, COVID-19 асоратларидан вафот этган кўнгилли плацебо олган.

Ушбу ҳолатга Оксфордда изоҳ беришди. Хусусан, университет расмий вакили вакцина хавфсизлигини, унинг синовлари давом эттирилишини маълум қилган.

"Ушбу масала Бразилияда синчковлик билан ўрганилгач, клиник синовлар хавфсизлиги борасида ташвиш юзага келмади. Бразилия регулятори хулосаларига қўшимча равишда ўтказилган мустақил суриштирув ишлари синовларни давом эттиришни тавсия этди", - дейилади баёнотда.

108

Қирғизистонда порахўрларга пулларни бир ойда ғазнага қайтаришга муҳлат берилди

293
(Янгиланган 19:02 21.10.2020)
Қирғизистонда иқтисодий афв эълон қилинди. Президенти вазифасини бажарувчи порахўрлардан ноқонуний йўл билан топилган даромадларини давлат ғазнасига қайтаришни талаб қилди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат бош вазири Садир Жапаров порахўрлардан ноқонуний йўл билан топилган даромадларини давлат ғазнасига қайтаришни талаб қилди ва уларга 30 кун муҳлат берди.

“Менга берилган ваколатлардан фойдаланиб, расман иқтисодий афв эълон қиламан. Афвдан мақсад, давлат бюджетини тўлдириш, хусусан, қўшимча ресурслар топиш. Жиноий схемалар тузган, оддий халқ ҳисобига бойлик орттирган порахўрлар, сизларга 30 кун вақт бераман! Барча топганларингизни давлат ғазнасига қайтаришингизни талаб қиламан! Давлатдан ноқонуний йўл билан олинган ҳар бир тийинни ихтиёрий равишда жойига қўйинг. Яширин мулк ва пулларингиз ҳақида очиқ маълумот беринг. Маълум қилинган мулк ва даромадларингиз дахлсизлигини, барча турдаги жазолардан озод бўлишингизни кафолатлайман”, – деган мурожаатида. Sputnik Қирғизистон мурожаатнинг тўлиқ матнини нашр этган.

Унинг сўзларига кўра,  иқтисодий авф фақат бир марта қўлланилади, бошқа имконият бўлмайди.

“Бу халқ талаби! Бу менга мамлакат тақдирини ишонган кишилар мақсади”, - дея сўзларини якунлаган Жапаров.

5 октябрь куни Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлганларнинг норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар тезда тартибсизликларга айланиб кетди. 6 октябрь куни МСК сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топди ва такрорий парламент сайловларни 20 декабрга белгилади.

293