Флаг Китая

Хитой ўз суверенитетига хавф солаётган давлатларни "кўзсиз қолдириш" билан пўписа қилди

616
(Янгиланган 18:34 19.11.2020)
Гонгконг ишлари фақат Хитойнинг ички иши ҳисобланади, агар "Беш кўз" альянси давлатлари Хитойнинг суверенитети ва хавфсизлигига таҳдид қиладиган бўлса, улар "кўзсиз" қолиши мумкин - Хитой ТИВ вакили.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Гонгконг ишлари фақат Хитойнинг ички иши ҳисобланади, агар "Беш кўз" альянси давлатлари Хитойнинг суверенитети ва хавфсизлигига таҳдид қиладиган бўлса, улар "кўзсиз" қолиши мумкин, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян.

Бундан аввал Австралия, Янги Зеландия, Буюк Британия, Канада ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котибининг қўшма баёнотига кўра, Хитой ҳукуматини Гонконг қонун чиқарувчиларини дисквалификация қилиш сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирган эди. Беш давлат маълумотларини алмашиш ва мувофиқлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида "Беш кўз" разведка альянсига кирган.

"Уларнинг кўзи бешта ёки ўнта бўлишидан қатъи назар, агар улар Хитойнинг суверенитети, хавфсизлиги ва ривожланиш манфаатларига зарар етказишга журъат этса, уларнинг кўзлари кўр бўлиб қолишидан эҳтиёт бўлишсин", - деди дипломат.

Унинг таъкидлашича, "Хитой қатъий норозилигини билдиради ва тегишли давлатлар томонидан халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий қоидаларини қўпол равишда бузилишига, шунингдек Хитойнинг ички иши бўлган Гонконг масаласида уларнинг масъулиятсиз эътирозларига қатъий қарши чиқади".

Дипломат Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Гонконг Қонунчилик кенгаши аъзоларининг малакаси тўғрисида конституция, Гонконг Асосий қонуни ва Гонконг миллий хавфсизлик қонунининг тегишли қоидаларига мувофиқ қарор қабул қилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, "битта мамлакат, иккита тизим" тамойилини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш, Гонконгда қонун устуворлигини ва конституциявий тузумни таъминлаш учун зарур.

Аввалроқ, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси йиғилишда Гонконг қонунчилик кенгаши аъзоларининг мандатларидан зудлик билан маҳрум қилиш тўғрисида резолюция қабул қилди, уларнинг ҳаракатлари миллий хавфсизликка таҳдид сифатида қаралмоқда.

616
Новоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров (в центре)

Жапаров кортеж ва зиёфатдан воз кечди - инаугурация камтарона ўтказилади

58
(Янгиланган 17:36 22.01.2021)
Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Қирғизистон сайланган президенти Садир Жапаров инаугурация муносабати билан махсус кортеж бўлмаслиги, зиёфат ва бошқа тадбирлар ўтказилмаслигини маълум қилди.

21 январь куни пойтахтининг марказида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди: мамлакат раҳбарининг махсус автокарвони ўтиши учун репетиция ўтказилди.

Sputnik Қирғизистон ёзишича, тадбирга 10 миллион қирғиз сўмини сарфлаш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган. Шундан сўнг, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда йўлларнинг ёпилиши, маросим харажатларини танқид қилишди.

Бугун Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.

"Мен катта миқдордаги молиявий харажатларни келтириб чиқарадиган махсус кортежи, зиёфат ва бошқа ташкилий тадбирлардан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилдим. Президентлик лавозимига киришиш учун фақат қонунда белгиланган мажбурий тартибларни ҳисобга олиб, амалга оширилади", - деди Жапаров.

Унга кўра, ҳозирда ҳукумат бюджет маблағларини халқ ва уларнинг эҳтиёжлари учун ишлатишга қаратиши керак. Инаугурация ташкилий қўмитаси тадбир учун янги сценарий тузиши керак.

Инаугурация 28 январ куни Миллий филармониянинг катта залида бўлиб ўтади.

58
Теглар:
интернет, инаугурация, инаугурация маросими, сайлов, Садир Жапаров, Бишкек, Қирғизистон
Мавзу бўйича
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади
Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида 9та қизиқарли факт
“Қамоқдан президентликка”: Садир Жапаровга ўхшаган етакчилар кўп бўлганми?
Мирзиёев Садир Жапаров билан қўнғироқлашди. Нима ҳақда гаплашишди?
Израильская модель Яэль Шелбия

Дунёдаги энг чиройли юзли модель “хейтерлар” танқидига учради

246
(Янгиланган 15:54 22.01.2021)
Январь ойида исроиллик модель Яель Шелбия - Independent Critics талқинига кўра, дунёдаги энг чиройли юзли модель деб тан олинган.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Исроиллик модель Яель Шелбия - дунёдаги энг чиройли юзли модель деб тан олинган. У ташқи қиёфаси сабабли интернетда кескин танқидга учрагани юзасидан шикоят қилди, деб хабар қилди The Sun.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Yael Shelbia (@yaelshelbia)

Январ ойи бошида 19 ёшли исроиллик модель Independent Critics талқинига кўра - дунёдаги энг гўзал 100 киши рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Овозлар сони бўйича модель таиландлик хонанда Лиза Манобан, австралиялик модель Мейку Вуллард ва тайванлик қўшиқчи Чжоу Цзиюни ортда қолдирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Yael Shelbia (@yaelshelbia)

Шелбия таъкидлашича, ушбу мақом унга айрим фойдаланувчиларнинг салбий муносабатини олиб келмоқда.

"Мен доимий равишда мухлислардан севги ва қўллаб-қувватлашни оламан, лекин менга кўп хабарлар келади, тан олишим керакки, улар айримлари – жуда ёқимсиз. Хейтерлар ташқи қиёфам бўйича ҳақоратомуз изоҳларни ёзишади, мен бунга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан", - деди у.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Yael Shelbia (@yaelshelbia)

Шелбия 16 ёшида модель сифатида иш бошлади. Уч йилда у Dolce & Gabbana, Versace, L"Oreal, KKW Beauty, Kylie Cosmetics, FINNEY mobile ва бошқа брендлар билан ҳамкорлик қилишга эришди.

246
Теглар:
интернет, фото