Визит Папы Римского в Грузию

Рим папаси аккаунтидан бразилиялик моделнинг эротик суратига "лайк" босилди

1173
(Янгиланган 11:24 21.11.2020)
27 яшар Гариботтонинг Instagramда 6 октябрда эълон қилинган суратида, модель калта юбка ва оқ чулкида мактаб ўқувчиси образида бўлган. Бир ҳафта олдин эса, ушбу суратга гўёки Рим папаси Франциск томонидан "лайк" босилган.

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik, Сергей Старцев. Ватиканда бразилиялик модел Наталия Гариботтонинг эротик сурати остида "Рим папаси"дан лайк пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолат устидан текширув олиб борилмоқда. РИА Новости хабари асосида.

"Биз юз берган воқеа бўйича Instagramнинг компетент хизмати ёрдамида суриштирув ўтказаяпмиз", - деган журналистларга ушбу ҳолат юзасидан берилган саволга Муқаддас тахт матбуоти хизмати раҳбари Маттео Бруни.

27 яшар Гариботтонинг Instagramда 6 октябрда эълон қилинган суратида, модель калта юбка ва оқ чулкида мактаб ўқувчиси образида бўлган. Бир ҳафта олдин эса, ушбу суратга гўёки Рим папаси Франциск томонидан "лайк" босилган.

Эртаси куни лайк ғойиб бўлгани билан, аммо понтифик томонидан маъқуллаш белгиси қизғин салбий маънодаги муҳокамаларни туғдирди.

Ватикан Муқаддас тахт вакиллари бу воқеага мутлақо алоқадор эмасликларини қатъий маълум қилиб, ушбу масала юзасидан ижтимоий тармоқ маъмуриятига тушунтириш учун мурожаат қилганлар.

Буларнинг барчасига қарамай, версиялардан бирига кўра, ушбу лайк понтификнинг Instagramдаги расмий саҳифасини юритиш билан шуғулланувчи ходимлардан бири томонидан қўйилган бўлиши мумкинлиги, у бу ишни ўз саҳифасидан амалга оширишни яъни қайта рўйхатдан ўтишни унутган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Натижада, Гариботто янада машҳур бўлиб кетди, Рим папаси Францискнинг душманлари эса ушбу ўнғай келиб қолган вазиятдан унинг номини булғаш учун фойдаландилар.

Сўнгги йилларда Муқаддас тахт интернетдаги фаолиятга, хусусан, ижтимоий тармоқларга айниқса катта эътибор қаратмоқда. Понтификнинг Twitterдаги аккаунти Рим папаси Бенедикте XVI давридаёқ, яъни 2012 йилда ишга туширилган. Франциск ушбу микроблогда биринчи хабарини Апостол тахтига сайланганининг бешинчи кунида жойлаган эди. Папанинг Instagramдаги @Franciscus аккаунти 2015 йилнинг мартида очилган ва бугунги кунда кузатувчилари сони 7,4 миллион кишига яқинлашган.

1173
Меган Маркл

"Бу ҳақда гаплашиш муҳим": Меган Маркл боласини йўқотгани ҳақида сўзлади

257
Меган Марклнинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Британия шаҳзодасиГаррининг турмуш ўртоғи Меган Маркл яқинда боласидан жудо бўлди, у бу ҳақда The New York Timesдаги колонкада маълум қилган.

Маълум бўлишича, бу июль ойида юз берган, аммо герцогиня Сассекскаянинг ҳомиладорлиги ўша вақтда кенг жамоатчиликка маълум қилинмаган эди.

"Ўғлимни каравот остидан олиб чиқиш олдидан сочларимни "хвост" қилиб йиғдим. Унинг таглигини алмаштириб, кескин титроқни ҳис қилдим. Мен у билан полга ётиб, иккимизни ҳам тинчлантириш учун алла айта бошладим, аммо куйнинг оҳанги ич-ичимдан сезаётган ҳавотирли туйғуга сира мос эмасди. Биринчи фарзандимни бағримга маҳкам қучган вақтимда, иккинчисини йўқотаётганимни англадим. Орадан бир неча соат ўтгач, касалхона койкасида турмуш ўртоғимнинг қўлидан ушлаганча ётардим. Мен унинг ёпишқоқ кафтини сезардим, кўз ёшларимиз ёмғиридан нам бўлиб кетган бармоқлари бўғинларидан бўса олдим",  деб ёзади Меган.

Унинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

"Хонадаги юз аёлдан 10-20 нафари боласидан ҳали у туғилмай жудо бўлган. Аммо, ушбу оғриқнинг лол қолдирувчи умумийлигига қарамасдан, у ҳақда гапириш (мутлақо асоссиз) уятга қоришиб кетган табулигича қолмоқда, фарзандини йўқотган аёл бу мушкулотни танҳо енгишга ҳукм қилинмоқда", - дея хотима қилган у.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойида британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл ва ниҳоят янги туғилган фарзандларини кўрсатишган эди.

Меган Марклнинг ўғли - Арчи Маунтбеттен-Виндзор тахт ворислари линиясида еттинчи ўринни эгаллади, у қиролича Елизавета иккинчининг саккизинчи эварасидир.

257
Американский эсминец Джон Маккейн

Британия газетаси АҚШ кемаси туфайли “жаҳон уруши хавфи” ҳақида хабар қилди

585
(Янгиланган 18:48 25.11.2020)
Россия қирғоқлари яқинида Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатлари жаҳон урушигача бўлган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин - Daily Express.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россия қирғоқлари яқинида Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатлари жаҳон урушигача бўлган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди Daily Express журналисти Пол Уитерс. РИА Новости хабарига асосан.

Мақола муаллифининг сўзларига кўра, сўнгги кунларда АҚШ денгиз кучлари билан боғлиқ иккита муҳим воқеа юз берди: хусусан, 23 ноябрь куни “Donald Cook” ҳарбий кемаси НАТОнинг ҳарбий операцияси доирасида – “денгизда хавфсизликни таъминлаш" мақсадида Қора денгизга келди. Куни кеча эса "John McCain" кемаси Буюк Пётр кўрфазидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди.

"Учинчи жаҳон уруши хавфи Россия ҳарбий кемаси Америка ҳарбий кемасини ҳайдаб юборгандан сўнг яна авж олди, бу эса Москванинг ишонтиришича, кема Буюк Пётр кўрфазидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди", - дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан Россия Федерацияси давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

585
Зима в Узбекистане

Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

33
(Янгиланган 15:05 26.11.2020)
Келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати -2 ... +3 даража совиб кетиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет". 

27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари -5 -10 даража совуққача, кундуз кунлари - 2 ...+3 даражагача пасайиши кутилмоқда,- дейилган хабарда. 

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучили бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.

Шамол тезлиги ўртача 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

33