Информационные технологии

Голландиялик журналист ЕИ давлатлари мудофаа вазирлари онлайн-учрашувини бузди

318
(Янгиланган 18:20 21.11.2020)
Журналист ЕИ мудофаа вазирлари қизғин баҳслашаётган вақтда экранларда пайдо бўлган ва сиёсатчиларга қарата қўл силкитган, Евро дипломатия раҳбари Жозеп Боррелнинг саволига жавобан у голландиялик журналист эканлигини айтган.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Нидерландлар бош вазири Марк Рютте, жума куни журналист ЕИ мудофаа вазирликлари раҳбарлари виртуал мажлисига уланишга муваффақ бўлгач, киберхавфсизликни кучайтиришга чақирди, деб хабар бермоқда Бельгиянинг Le Soir нашри.

Европа иттифоқига аъзо давлатлар мудофаа вазирликлари раҳбарлари виртуал учрашуви жума куни бўлиб ўтган. Унда коллектив еврохавфсизлик масалалари ҳамда ЕИ мудофаасини яқин истиқболда кучайтириш бўйича умумий йўналишлар муҳокама қилинган.

RTL Nieuws телеканали хабарига кўра, журналист Даниэль Верлаан Нидерландлар мудофаа вазири Анк Бейлевелд томонидан эълон қилинган суратда видеоконференцияга кириш паролининг бир қисмини кўриб қолгач, Zoom сервисида бўлиб ўтаётган вазирлар виртуал учрашувига уланишга муваффақ бўлган.

Хакер
© Sputnik / Владимир Трефилов

"Министрлар яна бир карра қай даражада эҳтиёт бўлиш кераклиги борасида ўйлаб кўришлари лозим", - дея иқтибос келтирган нидерланд бош вазири сўзларидан бельгия нашри.

Хабарда айтилишича, Нидерланд мудофаа вазири карантинда бўлган ва фаолиятни вазирлик биносида олиб бормаган, шу туфайли барча зарур хавфсизлик чораларига амал қилинмаган.

Журналист ЕИ мудофаа вазирларининг қизғин дискуссияси вақтида экранларда пайдо бўлган ва уларга қарата қўл силкитган, Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг саволига жавобан у голландиялик журналист эканлигини айтган. Боррель унга қонунни бузганлигига ишора қилганида, журналист: "Сизнинг мажлисингизни тўхтатганимдан афсусдаман, ҳозироқ уни тарк этаман", деган.

Хабарда айтилишича, учрашувдаги ушбу "взлом" туфайли мажлисни маълум вақтга тўхтатишга мажбур бўлишган.

318
Меган Маркл

"Бу ҳақда гаплашиш муҳим": Меган Маркл боласини йўқотгани ҳақида сўзлади

253
Меган Марклнинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Британия шаҳзодасиГаррининг турмуш ўртоғи Меган Маркл яқинда боласидан жудо бўлди, у бу ҳақда The New York Timesдаги колонкада маълум қилган.

Маълум бўлишича, бу июль ойида юз берган, аммо герцогиня Сассекскаянинг ҳомиладорлиги ўша вақтда кенг жамоатчиликка маълум қилинмаган эди.

"Ўғлимни каравот остидан олиб чиқиш олдидан сочларимни "хвост" қилиб йиғдим. Унинг таглигини алмаштириб, кескин титроқни ҳис қилдим. Мен у билан полга ётиб, иккимизни ҳам тинчлантириш учун алла айта бошладим, аммо куйнинг оҳанги ич-ичимдан сезаётган ҳавотирли туйғуга сира мос эмасди. Биринчи фарзандимни бағримга маҳкам қучган вақтимда, иккинчисини йўқотаётганимни англадим. Орадан бир неча соат ўтгач, касалхона койкасида турмуш ўртоғимнинг қўлидан ушлаганча ётардим. Мен унинг ёпишқоқ кафтини сезардим, кўз ёшларимиз ёмғиридан нам бўлиб кетган бармоқлари бўғинларидан бўса олдим",  деб ёзади Меган.

Унинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

"Хонадаги юз аёлдан 10-20 нафари боласидан ҳали у туғилмай жудо бўлган. Аммо, ушбу оғриқнинг лол қолдирувчи умумийлигига қарамасдан, у ҳақда гапириш (мутлақо асоссиз) уятга қоришиб кетган табулигича қолмоқда, фарзандини йўқотган аёл бу мушкулотни танҳо енгишга ҳукм қилинмоқда", - дея хотима қилган у.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойида британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл ва ниҳоят янги туғилган фарзандларини кўрсатишган эди.

Меган Марклнинг ўғли - Арчи Маунтбеттен-Виндзор тахт ворислари линиясида еттинчи ўринни эгаллади, у қиролича Елизавета иккинчининг саккизинчи эварасидир.

253
Американский эсминец Джон Маккейн

Британия газетаси АҚШ кемаси туфайли “жаҳон уруши хавфи” ҳақида хабар қилди

570
(Янгиланган 18:48 25.11.2020)
Россия қирғоқлари яқинида Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатлари жаҳон урушигача бўлган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин - Daily Express.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россия қирғоқлари яқинида Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатлари жаҳон урушигача бўлган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди Daily Express журналисти Пол Уитерс. РИА Новости хабарига асосан.

Мақола муаллифининг сўзларига кўра, сўнгги кунларда АҚШ денгиз кучлари билан боғлиқ иккита муҳим воқеа юз берди: хусусан, 23 ноябрь куни “Donald Cook” ҳарбий кемаси НАТОнинг ҳарбий операцияси доирасида – “денгизда хавфсизликни таъминлаш" мақсадида Қора денгизга келди. Куни кеча эса "John McCain" кемаси Буюк Пётр кўрфазидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди.

"Учинчи жаҳон уруши хавфи Россия ҳарбий кемаси Америка ҳарбий кемасини ҳайдаб юборгандан сўнг яна авж олди, бу эса Москванинг ишонтиришича, кема Буюк Пётр кўрфазидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди", - дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан Россия Федерацияси давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

570

Россия Қозоғистондаги полигонда янги ракетани синовдан ўтказди

0
Ракета синовлари Қозоғистондаги “Сари-Шаган” полигонида ўтказилди. Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳақда видео лавҳа тақдим этди.

"Янги ракетага қарши ракета ўз хусусиятларини ишончли тасдиқлади, жанговар экипаж шартли нишонга белгиланган аниқлик билан зарба бериб, вазифани муваффақиятли бажарди", - дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Сўнгги марта октябр ойининг охирида айнан шу полигонда янги қурол синовидан ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Бунгача, 2019 йилда ва 2017-2018 йилларда ракета учирилганди.

0