Кандидат в президенты Кыргызской Республики Садыр Жапаров с супругой Айгуль Жапаровой после голосования на досрочных выборах президента на одном из избирательных участков в Бишкеке.

Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида 9та қизиқарли факт

1522
(Янгиланган 17:02 11.01.2021)
Президентлик сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, Садир Жапаров бошқа номзодларга нисбатан катта фарқ билан ғалаба қозонди. Унинг рафиқаси Ойгул Асанбаева ҳақида маълумотлар очиқ манбалардан ва маҳаллий ОАВларидан олинган.

Sputnik Қирғизистон Ойгул Асанбаева – Қирғизистон президенти сайловларида етакчилик қилаётган Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида маълум бўлган фактларни умумлаштирди.

Туғилган жойи

Ойгул Асанбаева 47 ёшда, у Иссиқкўл вилояти, Туп тумани, Сан-Тош қишлоғида туғилган.

Маълумоти

Мактабдан кейин у Қоракўлдаги тиббиёт билим юртига ўқишга кирди. Кейинчалик И.Арабаев номидаги Қирғизистон давлат университетининг педагогика факультетини тамомлади.

Қаерда танишган

Садир ва Ойгул қўшни қишлоқларда яшашган ва дўстларига табиатга саёҳат пайтида учрашдилар. Асанбаеванинг эслашича, у ўша пайтда 18 ёшда, Жапаров эса 23 ёшда эди. Уч йиллик дўстликдан сўнг, улар турмуш қуришди.

Фарзандлар 

Баъзи манбаларга кўра, оилада беш нафар, бошқа манбаларда эса тўрт нафар фарзанд борлиги айтилган. Бир интервьюда бу ҳақда тегишли саволга Асанбаева ўзларининг тўрт нафар фарзанди борлиги, аммо улар Садир Жапаров укасининг ўғлини (ота-онаси ЙТҲ оқибатида вафот этган) ҳам тарбиялаётгани ҳақида маълум қилган. Болаларнинг исмлари - Дастан, Рустам, Ринат, Нурдоолот ва Жанайим.

Тўнғич ўғил Дастан ўтган йилнинг ёзида вафот этди: у мотоциклда ҳалокатга учради ва тўрт кундан кейин касалхонада вафот этди.

Бир нафар набиранинг бувиси

2019 йилда иккинчи ўғил Рустам уйланди. Ўтган йили янги оилада қиз фарзанд кўришди, унга Саара деган исм қўйишди.

Уч йил фарзандлари билан чет элда яшади

Баъзи ОАВларида берилган интервьюларга кўра, Асанбаева "турмуш ўртоғини сиёсий таъқиб қилиниши пайтида 3 йил давомида болалари билан хорижда яшаган". Улар Россия ва Польшада яшаганликлари ҳақида маълум қилинган.

Атамбаевнинг рафиқасидан ёрдам сўраган

Асанбаеванинг айтишича, Жапаровни қирғиз-қозоқ чегарасида ҳибсга олиш вақтида хавфсизлик кучлари унинг ўғли Рустамни ҳам ҳибсга олишган, кейин у деярли 6 ой давомида тергов изоляторида сақланган. Ўша вақтда сиёсатчининг рафиқаси биринчи хоним Раиса Атамбаевага ўғлининг озод қилинишига ёрдам бериши юзасидан илтимос қилган.

"Танишларим орқали мен биринчи хонимга чиқдим ва ёрдам сўрадим. Аммо у "у бундай масалаларга аралашмайман" деб жавоб қайтарди. Мен ҳаммани озод қилиш керак демоқчи эмасман. Мен аслида ноқонуний ҳеч нарса қилмаган ўғлим учун сўрагандим. У шунчаки отасини кутиб олиш учун чиққанди ... Мамлакатнинг биринчи хоними бўлиш ҳар кимга ҳам насиб қилмайди, бу Худодан, ўйлайманки, кўпроқ раҳм-шафқатли ва меҳрибонроқ бўлиш керак ", - деди Асанбаева.

Турмуш ўртоғини фаол қўллаб-қувватлайди

Садир Жапаров жазони ўтаётган пайтда, Ойгул Асанбаева уни оммавий ахборот воситаларида очиқчасига ҳимоя қилган ва ҳар доим норозилик намойишларида қатнашган.

Паспорт бўйича бошқа исм

2020 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида Ойгул Асанбаева "Мекенчил" партияси сафида Жўқорғу Кенгаш депутатлигига номзодини қўйганди (рўйхатда 24-ўрин). Аммо сиёсий ташкилотнинг сайлов рўйхатида у Гулнура номи билан рўйхатга олинган - Асанбаевани паспорти шундай исм ёзилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга қараганда, Жапаровнинг рафиқаси ушбу кампанияда фаол қатнашган ва вилоятлар бўйлаб сафарга чиққан.

1522
Теглар:
Алмазбек Атамбаев, сайлов, Садир Жапаров, Қирғизистон
Израильская модель Яэль Шелбия

Дунёдаги энг чиройли юзли модель “хейтерлар” танқидига учради

206
(Янгиланган 15:54 22.01.2021)
Январь ойида исроиллик модель Яель Шелбия - Independent Critics талқинига кўра, дунёдаги энг чиройли юзли модель деб тан олинган.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Исроиллик модель Яель Шелбия - дунёдаги энг чиройли юзли модель деб тан олинган. У ташқи қиёфаси сабабли интернетда кескин танқидга учрагани юзасидан шикоят қилди, деб хабар қилди The Sun.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Yael Shelbia (@yaelshelbia)

Январ ойи бошида 19 ёшли исроиллик модель Independent Critics талқинига кўра - дунёдаги энг гўзал 100 киши рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Овозлар сони бўйича модель таиландлик хонанда Лиза Манобан, австралиялик модель Мейку Вуллард ва тайванлик қўшиқчи Чжоу Цзиюни ортда қолдирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Yael Shelbia (@yaelshelbia)

Шелбия таъкидлашича, ушбу мақом унга айрим фойдаланувчиларнинг салбий муносабатини олиб келмоқда.

"Мен доимий равишда мухлислардан севги ва қўллаб-қувватлашни оламан, лекин менга кўп хабарлар келади, тан олишим керакки, улар айримлари – жуда ёқимсиз. Хейтерлар ташқи қиёфам бўйича ҳақоратомуз изоҳларни ёзишади, мен бунга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан", - деди у.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Yael Shelbia (@yaelshelbia)

Шелбия 16 ёшида модель сифатида иш бошлади. Уч йилда у Dolce & Gabbana, Versace, L"Oreal, KKW Beauty, Kylie Cosmetics, FINNEY mobile ва бошқа брендлар билан ҳамкорлик қилишга эришди.

206
Теглар:
интернет, фото

Россия армияси “Пенициллин” - янги разведка қуролини олди

271
(Янгиланган 12:43 22.01.2021)
"Пенициллин" – душман артиллерия ва ракета қуроллари координатасини иссиқлик ва товуш ёрдамида аниқлаб электрон харитага киритади.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россия армиясида "Пенициллин" номли энг янги разведка мажмуаси ишга тушди, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Вега" концерни ахборотига асосан. 

“2020 йилнинг декабрь ойида буюртмачига "Пенициллин" мажмуасининг биринчи партияси етказиб берилди”, - деди "Вега" концерни директори Вячеслав Михеев.

"Пенициллин" – душман артиллерияси ва реактив зарба бериш воситаларининг жойлашган жойини аниқлаш учун фойдаланиладиган разведка мажмуасидир.

"Пенициллин" – душман артиллерия ва ракета қуроллари координатасини ради тўлқин ёрдамида эмас, янги принцип – иссиқлик ва товуш (шовқин) ёрдамида аниқлайди. Шу сабабли унга радиоэлектрон босим таъсир қилмайди ва радиотўлқин туфайли ўзини ошкор қилмайди.

"Пенициллин" кундузи ҳам тунда ҳам, ҳавонинг -40 +50 даражасида ҳам ишлаши мумкин. Мажмуа юқори аниқлик ва тезликда ишлайди. Нишон координаталари ҳақида маълумот олиш учун 5 сони керак бўлади ва нишон электрон харитага киритилади.

"Пенициллин" мажмуасини КамАЗ автомобилига ўрнатиш мумкин. Унинг оптик-электрон разведка тизими баланд кўтариладиган устунга ўрнатилади.

271

Тошкентда яна оппоқ қор ёғди - видео

0
(Янгиланган 16:41 22.01.2021)
Тошкентга қиш қайтиб келди - кўчалар, уйлар, дарахтлар бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Тошкентда бугун қор ёғмоқда. Кўчалар, уйлар, дарахтлар ва бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Ҳаракат секинлашиб қолган йўллардаги кўп сонли оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Коммунал хўжалик хизматлари автомобил йўллари  ва йўлакларни тозалаш билан шуғулланмоқда.

Тошкентдаги қиш эртаги ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

0