Украинада “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун имзо тўплаш бошланди

390
(Янгиланган 16:14 13.01.2021)
Аввалроқ Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги Харьковнинг "Биолек” компаниясига “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш аризасига рад жавобини берган эди.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Украинанинг “Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун” партияси Украинада коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш учун имзо тўплашни бошлади. Бу ҳақда партиянинг ёшлар қаноти раҳбари Артём Марчевский маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.

“Бугун максимал қисқа фурсатда вакцинани рўйхатга олиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш талаби билан президент ва Вазирлар маҳкамасига мурожаат қилиш учун имзо тўплаш бошланди. Виктор Медведчук (“Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун” партияси етакчиси – таҳр.) ҳаммаси ҳақида келишиб олди. Яъни алоҳида бюрократик мавзу. Лекин ҳукуматимиз хоҳламаяпти, унга бу керак эмас, у самарадорлиги 50 фоиз бўлган қандайдир Хитой вакцинасини харид қилмоқчи, “Спутник V” вакцинасининг самарадорлиги 92 фоиз, айрим тадқиқотларга кўра 96 фоизгача бўлганига қарамасдан”, - деди Марчевский “112 Украина” телеканали эфирида.

Унинг сўзларига кўра, имзо тўплаш Донецк вилоятининг учта шаҳрида – Покровск, Доброполье ва Мирноградда бошланган.

Аввалроқ Харьковнинг “"Биолек” компанияси Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигига коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказишни сўраб мурожаат қилган эди. Мамлакат бош санитар шифокори Виктор Ляшко мамлакатда Россия вакцинасининг рўйхатга олинишини истисно қилди. У Киев фақат тадқиқотларнинг учинчи босқичидан муваффақиятли ўтган вакцинадан фойдаланишини таъкидлади.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Вакцина айни пайтда ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини исботлаган. Шунингдек, вакцинада узоқ кузатилувчи салбий оқибатлар мавжуд эмаслиги ўз исботини топган.

390
Теглар:
вакцина, коронавирус, Спутник V, Украина
Израильская модель Яэль Шелбия

Дунёдаги энг чиройли юзли модель “хейтерлар” танқидига учради

214
(Янгиланган 15:54 22.01.2021)
Январь ойида исроиллик модель Яель Шелбия - Independent Critics талқинига кўра, дунёдаги энг чиройли юзли модель деб тан олинган.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Исроиллик модель Яель Шелбия - дунёдаги энг чиройли юзли модель деб тан олинган. У ташқи қиёфаси сабабли интернетда кескин танқидга учрагани юзасидан шикоят қилди, деб хабар қилди The Sun.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Yael Shelbia (@yaelshelbia)

Январ ойи бошида 19 ёшли исроиллик модель Independent Critics талқинига кўра - дунёдаги энг гўзал 100 киши рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Овозлар сони бўйича модель таиландлик хонанда Лиза Манобан, австралиялик модель Мейку Вуллард ва тайванлик қўшиқчи Чжоу Цзиюни ортда қолдирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Yael Shelbia (@yaelshelbia)

Шелбия таъкидлашича, ушбу мақом унга айрим фойдаланувчиларнинг салбий муносабатини олиб келмоқда.

"Мен доимий равишда мухлислардан севги ва қўллаб-қувватлашни оламан, лекин менга кўп хабарлар келади, тан олишим керакки, улар айримлари – жуда ёқимсиз. Хейтерлар ташқи қиёфам бўйича ҳақоратомуз изоҳларни ёзишади, мен бунга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан", - деди у.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Yael Shelbia (@yaelshelbia)

Шелбия 16 ёшида модель сифатида иш бошлади. Уч йилда у Dolce & Gabbana, Versace, L"Oreal, KKW Beauty, Kylie Cosmetics, FINNEY mobile ва бошқа брендлар билан ҳамкорлик қилишга эришди.

214
Теглар:
интернет, фото

Россия армияси “Пенициллин” - янги разведка қуролини олди

277
(Янгиланган 12:43 22.01.2021)
"Пенициллин" – душман артиллерия ва ракета қуроллари координатасини иссиқлик ва товуш ёрдамида аниқлаб электрон харитага киритади.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россия армиясида "Пенициллин" номли энг янги разведка мажмуаси ишга тушди, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Вега" концерни ахборотига асосан. 

“2020 йилнинг декабрь ойида буюртмачига "Пенициллин" мажмуасининг биринчи партияси етказиб берилди”, - деди "Вега" концерни директори Вячеслав Михеев.

"Пенициллин" – душман артиллерияси ва реактив зарба бериш воситаларининг жойлашган жойини аниқлаш учун фойдаланиладиган разведка мажмуасидир.

"Пенициллин" – душман артиллерия ва ракета қуроллари координатасини ради тўлқин ёрдамида эмас, янги принцип – иссиқлик ва товуш (шовқин) ёрдамида аниқлайди. Шу сабабли унга радиоэлектрон босим таъсир қилмайди ва радиотўлқин туфайли ўзини ошкор қилмайди.

"Пенициллин" кундузи ҳам тунда ҳам, ҳавонинг -40 +50 даражасида ҳам ишлаши мумкин. Мажмуа юқори аниқлик ва тезликда ишлайди. Нишон координаталари ҳақида маълумот олиш учун 5 сони керак бўлади ва нишон электрон харитага киритилади.

"Пенициллин" мажмуасини КамАЗ автомобилига ўрнатиш мумкин. Унинг оптик-электрон разведка тизими баланд кўтариладиган устунга ўрнатилади.

277

Тошкентда яна оппоқ қор ёғди - видео

0
(Янгиланган 16:41 22.01.2021)
Тошкентга қиш қайтиб келди - кўчалар, уйлар, дарахтлар бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Тошкентда бугун қор ёғмоқда. Кўчалар, уйлар, дарахтлар ва бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Ҳаракат секинлашиб қолган йўллардаги кўп сонли оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Коммунал хўжалик хизматлари автомобил йўллари  ва йўлакларни тозалаш билан шуғулланмоқда.

Тошкентдаги қиш эртаги ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

0